Қирғизистонлик ўқувчи Канададаги қисқа метражли фильмлар фестивалига қатнашади

Қирғизистонлик ёш режиссёр Батиркан Ильясов Канадада ўтувчи FOCUS халқаро болалар фестивалида иштирок этади. У “Қўшнилар” номли анимацион фильмини намойиш этади. 

Фестивалга 16 ёшгача бўлган болалар қатнашади.

Батирканнинг мазкур анимацион қисқа метражли фильми Криловнинг “Ниначи ва чумоли” масалининг асосида яратилган.

Бу фильм билан бир қатор танловларда ғолибликни қўлга киритган Батиркан 3 йилдан бери анимация фильмларини ижод қилади. Ҳозирда ўсмир Қоракўл шаҳрида 8-синфда ўқийди. У шу кунга қадар 30 дан ортиқ мультфилмларни яратишга улгурган.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган