Қирғизистонлик фахрий спортчи Ўзбекистон бўйлаб велосафарини якунлади

Қирғизистонлик 70 ёшдаги Мамит Таштанов Ўзбекистонга велосипед билан қилган сафарини якунлаб бугун, 11 июнда Тошкент-Бишкек автобуси билан ортга қайтмоқда.

Унинг велосафари муносабати билан Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Оммавий спортни ривожлантириш бўлими раҳбари Беҳзод Шамшиев, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ҳамда спорт бўлимининг раҳбар ўринбосари Ботир Содиқов ҳамда журналистлар иштирок этишди. Бу ҳақда, учрашувда иштирок этган журналист Иброҳим Янгибоев билдирди.

Унинг айтишича, учрашув вақтида Ўзбекистон спорт етакчилигининг вакиллари Мамит Таштановга қирғизистонлик фахрий спортчиларни билан биргаликда Ўзбекистонда ўтувчи фахрийлар мусобақаларига келиб қатнашиш таклифини берган.

Мамит Таштанов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида Сурат: Иброҳим Янгибоев

Эслатиб ўтсак, 18 май куни ўшлик меҳнат ва спорт фахрийси Мамит Таштанов Бишкек – Ўш – Aндижон – Кўқон – Бухоро – Самарқанд – Жиззах – Манас – Тошкент йўналиши бўйлаб велосипедда сафар қилишни бошлаган.

У велосипеддаги сафар икки давлат ўртасидаги дўстлик муносабатлари ҳамда Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланганини айтган.

Шунингдек, у аввалроқ ўзининг Маккага қадар велосипед билан бориб, Хаж амалларини бажариш нияти бор эканини ҳам айтган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган