Қирғизистонлик актёрлар Тошкентдаги кинофестивалда ғолиб бўлди

Тошкентда PROlogue IV Халқаро кинофестивали ўз ишини якунлади. Халқаро кинофестивалнинг якунида номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Ўзбекистон ОАВнинг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Дилбарим” («Тополек в красной косынке») фильмида бош ролни ўйнаган Мадина Талипбекова “Энг яхши актриса” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Энг яхши актёр сифатида Темир Бирназаровнинг «Ночная авария» (“Тунги ҳалокат”) филмида роль ўйнаган қирғизистонлик Ақилбек Абдиқалиқовтан олинди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон кинематографчилари томонидан Чингиз Айтматов асари асосида суратга олинган «Дилбарим» фильми катта экранларга 6 декабрь куни чиқади. Фильмнинг қирғиз тилидаги ёпиқ намойиши 5 декабрь куни Бишкекда ўзбек актёрлари иштирокида бўлиб ўтади. Бош эркак роллари – Илёс ва Байтемир ролларни ўзбек актёрлари Адиз Ражабов ва Улуғбек Қодиров ўйнаган. Асал ва Хадича ролларни эса қирғиз актрисалари Мадина Талипбек ва Элина Абай қизи ижро этган.

Севги ҳақидаги «Тунги авария» фильмини режиссёр Темир Бирназаров суратга олган. Фильмнинг марказида Тенти исмли ёлғиз Қария ва ғалати Қиз туради. Қария ярадор қизни тунда қишлоқ йўлидан топиб олади. Қизга қараш жараёнида Қария уни севиб қолади. Ақилбек Абдиқалиқов фильмда Тенти ролини ўйнайди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган