Қирғизистондан тиббий ниқобларни олиб чиқишга уринган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди

Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизмати берган хабарда айтилишича, «Маданият» назорат-ўтказиш пунктидаги чегарачилар тиббий мақсаддаги буюмларни ноқонуний олиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Қирғизистондан Ўзбекистонга қараб йўл олган 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг қўл юкини кўздан кечириш вақтида 300 дан ортиқ тиббий ниқоб топилган. Буюмларнинг тегишли ҳужжатлари бўлмаган.

Қирғизистон ҳукуматининг 3 февралдаги қарорига биноан, дори воситалари ва тиббий буюмларни Қирғизистон ҳудудидан олиб чиқишга 6 ой муддатга вақтинча тақиқ қўйилган бўлган. Дорихоналарга бир кишига 20 дан ортиқ ниқобни сотмаслик тавсия этилди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистондаги дорихоналарнинг 70 фоизида ниқоблар қолмаган. Қолган дорихоналарда ниқобларнинг нархи 5 хиссагача кўтарилган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган