Қирғизистондаги турк университетининг номи ўзгартирилди

Халқаро «Ататюрк – Ала-Тоо» университети «Ала-Тоо» университети номини олди. Бу тўғрисида 5 апрелда ушбу олийгоҳ кирадиган «Сапат» таълим муассасалари тармоғининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Университет ректори этиб яқинда педагогика фанлари доктори, таълим соҳасидаги қатор қонун лойиҳаларининг муаллифи, Жогорку Кенешнинг учта чақируви депутати Жангороз Каниметов тайинланган. У ушбу лавозимда ўз миссиясини тугатган Осман Гокалптин ўрнига тайинланган.

Ҳозирда олийгоҳнинг янги Низоми ишлаб чиқилмоқда ва у яқин орада ҚР Адлия вазирлигида қайтадан аккредитациядан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Себат” қирғиз-турк лицейлари тармоғининг номи «Сапат» қилиб ўзгартирилган эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz