Қирғизистондаги сайловчиларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Қирғизистоннинг Давлат рўйхатга олиш хизмати Марказий сайлов комиссиясига сайловчиларнинг янгиланган рўйхатини топширди. Бу ҳақда Би-Би-Си қирғиз хизмати хабар тарқатди.

Унга кўра октябрда ўтувчи президент сайловига қатнашувчи сайловчиларнинг сони 2 млн 973 525 кишини ташкил қилади.

МСКнинг маълумот хизмати тасдиқлаича, бу сафарги рўйхат аввалгига нисбатан 58 937 кишига кўп.

 

МСК «Ўзингни рўйхатан текшир!» номли акцияни давом эттирмоқда. У сентябрь сўнгида ниҳоясига етади.

Ўзини рўйхатдан аниқлашни истаганлар Давлат рўйхатга олиш хизматининг call-марказидаги 119 рақами бўйича қўнғироқ қилиб, (қўнғироқ бепул) ёки ПИНни кўрсатиш орқали 119 рақамига СМС хабар жўнатса ўз участкасининг рақами ва манзили кўрсатилган жавобни олади.

Мазкур материал “Сорос-Қиризистон” фондининг молиявий кўмаги асосида амалга ошаётган “Ынтымак”да мультимедия редакциясини тузиш” лойиҳаси асосида тайёрланди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz