FB Twitter YouTube Одноклассники

Қирғизистонда “Жабҳат Ан-Нусра”нинг тахмин қилинаётган аъзоси қўлга тушди

Ўшда Суриядаги ман этилган ташкилотга аъзоликда гумон қилинаётган Қирғизистон фуқароси қўлга тушган.

Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича ИИВ Бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишига қараганда, 25-яшар гумондорни 10-бошқарма ходимлари қўлга олишди. Терговга маълум бўлган маълумотларга кўра, гумондор шахс Оренбургда автомашиналар савдоси билан шуғулланган, бироқ 2015 йил февралида унга гўёки Сурияга боришни таклиф этишган. У ерда қирғизистонлик шахс, куч ишлатувчи органлар ходимлари фикрига кўра, “Жабҳат Ан-Нусра” ташкилотига қўшилган ва у ерда тахминан икки ой давомида машғулот ўтказиш лагерида бўлган ва ўқ отиш ҳамда кураш усулларини ўрганган. Шундан кейин у “Ғанибат” гуруҳига киритилган ва Туркияга юборилган, бироқ у ерда полиция томонидан қўлга олиниб, Қирғизистонга депортация қилинган.

Қўлга олинган шахс Давлат миллий хавфсизлиги қўмитаси ходимларига топширилган.

Расмий маълумотларга кўра, 600га яқин қирғизистонликлар Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишмоқда. Улардан 70га яқини ҳалок бўлган, деб ҳисобланади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz