Қирғизистонда яна 23 киши коронавирусни енгди

Кеча, 6-апрелда  23 киши коронавирусни енгиб касалхонадан чиқарилди. Айни вақтда 201 одам касалхонада даволанмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш министри Сабиржан Абдикаримов билдирди.

Бугунги кунда коронавирус ташҳиси билан касалхонага ётқизилган беморларнинг 42 нафари уйларига қайтишди.

Айни вақтда Қирғизистонда коронавирус иллатини юқтирганлар сони 228 нафарга етди. Улардан 42 нафари тузалиб, 4 нафари вафот этди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган