Қирғизистонда ҳукм қилинган собиқ депутатга отасининг дафн маросимида иштирок этишга руҳсат берилмади

Қирғизистон Олий суди ва Жазони ижро этиш давлат хизмати парламентнинг собиқ депутати ҳозирда жазони ўтаётган Садир Жапаровга отасининг дафн маросимига боришига руҳсат бермади. Бу ҳақда сиёсатчининг рафиқаси Айгул Жапарова маълум қилди.

Садир Жапаровнинг отаси 20 сентябрь куни 84 ёшида вафот этди. Унинг дафн маросими 22 сентябрь куни Туп районидаги она юрти Кенсуу қишлоғида бўлиб ўтади.

21 сентябрь куни парламент мажлисида депутат Талант Мамитов Жапаровга отасининг дафн маросимига бориши учун рухсат берилишини таклиф қилиб, парламент спикери Чинибай Турсунбековдан бу борада протокол топшириқ берилишини сўради.

3 август куни Бишкекдаги Биринчи май туман суди собиқ депутат Садир Жапаровни 11 ярим йил муддатга кучайтирилган режимдаги колонияда жазо муддатини ўташи юзасидан қарор чиқарди. 15 сентябрь куни шаҳар суди биринчи инстанция чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Садир Жапаровга 2013 йил кузида Иссиқкўл вилоятида ўтказилган митингларни уюштириш, Иссиқкўл вилояти собиқ губернатори Эмильбек Каптагаевни гаровга олиш айблари қўйилди. Эмильбек Каптагаев Бишкек шаҳар судига мурожаат қилиб Садир Жапаров оқланишини сўради.

Суд жараёни кетаётган бир вақтда Садир Жапаров президентликка ўз номзодини кўрсатиши юзасидан ариза берди. Бироқ, 10 август куни Марказий сайлов комиссияси уни сайловлардан четлатиш борасида қарор қабул қилди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz