Қирғизистонда турар-жой учун 4,3 мингдан ортиқ оила имтиёзли кредит олди

«Государственная ипотечная компания» ОАЖ ўз фаолиятини бошлаганидан бери 4371 оилага имтиёзли ипотека кредитлари бериш орқали уларни шахсий турар жой билан таъминлади. Бу ҳақда ҳукумат маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ипотека кредити билан таъминлаш мақсадида ҳукуматнинг «Муносиб турар жой 2015-2020» дастурига биноан фоиз ставкалари 3 баробар камайтирилди. «2016-йилда 12-14 дан 10-12 фоизга, 2017 йилда 8-10%га, 2018 йилда 7-9%га туширилди. 2019 йил сўнгига қадар таъминлаш мақсадида айни дамда йиллик фоиз ставкасини 6-8%га тушириш масаласи устида иш олиб борилмоқда», -дея таъкидлайди министрлар маҳкамаси.

«Шу билан бирга Норин шаҳрида 60та хонадонли ва Бишкекдаги “Тунгус” мавзеида 135 хонадонли турар жой бинолари қурилиши якунланмоқда. Қурилиш якунлангач хонадонлар рўйхат бўйича фуқароларга тақдим қилинади. Бу рўйхат ҳамкор-банкларнинг иштирокисиз шаҳарлар мэриялари томонидан «Кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара турар жойи» механизми асосида «Государственная ипотечная компания» (“Давлат ипотека компанияси”) томонидан тузилган. Соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига устиворлик ҳуқуқи берилган», – дейилади ҳукумат хабарида.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган