Қирғизистонда паспортларни қалбакилаштириш билан боғлиқ 228 жиноий иш қўзғатилди

2015-2016 йиллар давомида Қирғизистонда паспортларни ноқонуний топшириш ва қалбакилаштириш билан боғлиқ бўлган 228 та жиноий иш қўзғатилган. Бу тўғрисида парламентнинг ҳуқуқ тартибот, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши кураш бўйича қўмитаси йиғилишида маълум бўлди.

Бу ишлар турли давлат органлари томонидан қўзғатилган бўлиб, улар орасида ДМХҚ, Бош прокуратура ва ИЖКДХ (Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати) бор. Улардан 125таси судга оширилган ва 50тага яқини тергов босқичида.

Парламент қўмитаси, ҚРда паспортларни ноқонуний топшириш масалаларини муҳокама қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ана шу фактларни тергов қилишни ва тегишли чоралар кўришни буюрди.

Яқинда, ҚР мудофаа кенгаши тизимли коррупция, шу жумладан паспортларни топширишдаги коррупцияни бартараф этиш масаласини муҳокама қилиб, батафсил режа ишлаб чиқди ва унга кўра, Давлат қайд этиш хизматига паспортни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш ва тақдим этиш процедурасини электрон вариантга ўтказиш ва ана шу жараёнга энг замонавий технологияларни тадбиқ этишни топширди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz