Қирғизистонда мотам куни: Ўзганда 24 киши кўчки остида ҳалок бўлган

Ўзганда 24 кишининг ўлимига сабаб бўлган ер кўчки сабабли бугун, 30 апрель Қирғизистонда Мотам куни эълон қилинди. Тегишли фармонга кеча президент Алмазбек Атамбаев қўл қўйган. Унга кўра, Қирғизистондаги барча муассасалардаги ҳамда чет ўлкадаги ваколатхоналардаги давлат байроқлари туширилиб, барча кўнгил очар дастурлар тўхтатилди.

http://

Инсон ҳаётига зомин бўлган табиий халокат муносабати билан президент Алмазбек Атамбаевнинг номига Россиянинг, Қозоғистоннинг президентлари таъзиянома жўнатгани хабар қилинди.

24 кишини ер кўчки босиб қолган Ўзганнинг Аюу қишлоғида қидирув-қутқариш ишлари давом этмоқда. Кеча кеч кириши сабабли вақтинча тўхтатилган қидирув ишлари бугун эрта тонгда яна бошланди. Бу ҳақда Фавқулотда ҳолатлар минстрлиги хабар қилган.

Ҳозирда бу ишларга 175 қутқарувчи, 100 харбий ҳамда маҳаллий фуқаролар жалб қилинган. Ҳозирча ер кўчки остида қолган бирор киши ҳам топилмаган.

Шифокорлар жабрланганларнинг яқинларига руҳий-тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Ўзган районининг ҳукумати 28 апрелда кундузи Аюу қишлоғига бориб, турғунларни ер кўчки бўлиш эҳтимоли бўлган ҳудуддан чиқиб кетишга кўндиришга уринишган. Бу ҳақда «5-каналга» Ўзган районининг ҳоким ўринбосари Алишер Бакишев билдирган.

Аюу қишлоғида яшаган 34 оила 20 куни аввал кўчирилган. Айримлари мактабга, баъзилари эса чодирларга кўчирилган. Уларнинг бир қисми қариндошлари билан яшаб туришга қарор қилишган. Лекин огоҳлантиришларга қарамай ўз уйларига қайтганлар ҳам бўлган.

«Биз барига кўчинглар деб айтиб, келиб текширганмиз, улар эса секин қайтиб бориб олишибди. Биз уларни куч билан олиб кета олмаймиз-да», — деган Бакишев.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков халокат бщлган ерга бориб, жабрланганларга ҳамда халок бўлганларнинг яқинларига керакли ёрдам давлат томонидан кўрсатилишини ваъда қилган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев халокат сабабли фуқароларга мурожаат йўллади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz