Қирғизистонда йилига эхинококкоз касаллиги бўйича минг кишига операция қилинади

Мамлакат  бўйича  эхинококкоз касаллиги озаймади. Аксинча кўрсатгич кўтарилиб, дард билан ёшлар кўп оғришади. Йилига минг киши касалликдан халос бўлиш учун операция қилдирса, унинг уч юзга яқинини ёшлар ташкил қилади.

Дард билан жабрланганларнинг сонининг кўплигига касалликни ўтказиб юборагани ҳам сабаб бўлмоқда. Жониворлардан юқувчи мазкур касаллик инсоннинг ички органларида 15 йилда ривожланиб, органни ишдан чиқаради. Бироқ унгача касаллик қўзғалмагани учун беморлар шифокорга мурожаат қилишмайди.

Ўш шаҳрининг яшовчиси Жамалдин Юнусов ҳам мазкур касаллик билан оғриганларнинг қаторида. У 16 ёшдалигида қорин қисмида шиш пайдо бўлган. Касаллик кузатилмагани учун мутахассисга бормаган. Кейинчалик эса шифокорлар назоратидан ўтганда жигарида эхинококк қурти бор экани аниқланган.

Шифокор  Нияз Исмаиловнинг таъкидлашича, касаллик билан жабрланганларни унгача ўрта ёшдагилар ташкил қилса, яқин йиллардан буён ўсмирларда кўп бўлмоқда. Бунинг боиси уй жониворларига яқинлашган болаларнинг қўл ювмасдан таомланишида айбланмоқда.

Саломатликни мустаҳкамлаш маркази жанубий ҳудуди бўлимининг  шифокори  Бекзат Умаровнинг таъкидлашича, эхинококкоз касаллиги ўсганидан шифокорлар уни камайтириш учун  турли ҳаракатлар қилмоқда. Республика жанубида 350га яқин мутахассисларни ўқитиб,қишлоқ жойларда   эхинококкоздан сақланиш бўйича маълумотларни тарқатишмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz