Қирғизистонда бир оила ис газидан заҳарланиб ўлгани ортидан электр таъминоти нозири ўз ихтиёри билан ишдан кетди

Қирғизистоннинг Талас вилоятида ис газидан бир оила аъзоларининг заҳарланиши ортидан электр энергияси нозири ўз ихтиёри билан ишдан бўшади.

Қирғизистондаги «Северэлектро» ширкатининг билдиришича, 20 февраль куни Талас вилояти Талас тумани Кара-Суу қишлоғида ширкат нозири электр энергиясидан қарздор бўлган бир оилани таъминотдан узиб қўйган.

Бунинг оқибатида электр таъминотидан узилган оила аъзолари уйнинг ўртасига челак ўрнатиб, унга исиниш учун ўт ёққан. Шундан сўнг ис газидан заҳарланган она ва унинг бир қизи вафот этган. Яна икки бола эса касалхонага ётқизилган.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг «Северэлектро» ширкатига таяниб билдиришича, бу оилани электр таъминотидан узиб қўйган назоратчи Зулфия Мусаева 22 февраль куни ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган. Унинг аризаси қаноатлантирилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган