Қирғизистонда ҳайдовчилар қайта имтиҳон топширишга мажбур бўлиб қолишлари мумкин

Депутатлар ҳайдовчилар гувоҳномалари учун қайта имтиҳон топширишлари кераклигини айтишмоқда.

Жогорку Кенешда ўтган «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш бўйича йиғинда биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов сўнги 10 йилда йўл ҳалокатлари туфайли ҳалок бўлганларнинг сони 10 мингдан ортиқ эканини билдирди. Йўлдаги ҳалокатларнинг 57 фоизи Ўш-Бишкек йўлида рўйҳатга олинган. Бунинг 86 фоизи ҳайдовчилар айби сабабли содир бўлган. Халқ вакиллари йўл ҳалокатларини олдини олиш учун барча ҳайдовчиларга қайта имтихон топширтириш кераклигини айтишмоқда.

Ҳайдовчилар эса, мазкур таклифга қарши. Уларнинг кўпчилиги қайта имтихон топшириш – порахўрликка қайта йўл очишнинг бир тури деган фикрда.  Ҳайдовчиларга кўра, йўл ҳалокатларининг олдини олиш учун янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олаётганларга назоратни кучайтириш лозим.

Ўтган йили ҳалокатларнинг энг кўп қисми  Бишкек-Ўш йўлида рўйҳатга олинган. Ҳайдовчилар бунга автомашина бошқарганлар эмас, аксинча йўлларнинг сифати талабга жавоб бермаслиги сабаб бўлмоқда дейди.

Курсантбек Мамажусупов 15 йилдан бери Бишкекка йўловчи ташийди. Унинг сўзларига кўра, йўлларнинг ҳолати талабга жавоб бермайди. Битта чуқурдан қочиб, иккинчисига тушасан дейди улар. Шунинг учун қайта имтихон ўрнига йўлларни таъмирлаш яхшироқ самара беради дейди у.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган