Қирғизистонда 15 майда аналогли телевидение ўчирилади

Қирғизистонда 15 майда мамлакатнинг рақамли телевидениега тўлиқ ўтиши якунланиб, аналог трансляциялари ўчирилади. Бу ҳақда Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги хабар қилди. Махаллий телерадиокомпаниялар, эшиттириш операторларига расмий равишда ўчирилиш ҳақида хабар берилди.

Маълумотларга кўра, рақамли телевидение билан мамлакатнинг телерадиоэшиттиришлар рақамли сигналини қабул қила оладиган 95% аҳолиси қамраб олинади. Рақамли ТВга ўтиш ортидан мамлакатнинг барча ҳудудлар аҳолиси ҳукумат томонидан рўйхати тасдиқланган ижтимоий тўпламининг 13 каналини қўриш имкониятига эга бўлади.

Хабар қилинганидек, рақамли ТВга чекка тоғли аҳоли пунктларини ўз вақтида улаш мақсадида махаллий ҳокимият органлари кўмагида автоматик телевизион ретрансляторлар ўрнатилади.

Республика рақамли телевидениега ўтишни 2016 йилнинг июнидан бошлаган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz