Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги бахсли ҳудудлар қандай аниқланди?

Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасида бахсли бўлаётган умумий 56 участка аниқланиб, унинг 29 Қирғизстонга ўтди. Баъзилари алмашиш йўли билан амалга ошса, айрим бир участкалар аниқланган рўйҳат бўйича ҳал қилинмоқда.

Масалан, авваллари Ўзбекистон таркибида турган Каражантак қишлоғи Қирғизистонга,  Баткен областига қараган Водил қишлоғи Ўзбекистонга ўтказилди.

17 йилдан буён, Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг алоқалари пасайиб, оқибатда чегара муаммоси пайдо бўлган. Натижада кўплаган бахсли ҳудудлар ҳал қилинмай, айрим вазиятларда фикр келишмасликлар ҳам бўлган. Бу каби муаммоларни икки давлатнинг раҳбарлари яқинда дипломатик сухбатлар орқали ҳал қилишга эришишди. Натижада бахсли ҳудудларнинг 85%и аниқланди.

Кейинчалик ҳукумат вакиллари Ўзбекистон билан ҳам сўзлашувларни олиб боради. Яқинда мазкур мамлакатдан мутасадди раҳбарлар келиб, бахсли дейилган  15% ҳудудни ҳам аниқлашмоқчи. Шундан сўнггина бахсли участкалар қайси давлатга, қандай асосда ўтаётгани бўйича аниқ айтишини билдиришди.

Икки ўлка чегарасининг узунлиги  1300 чақиримдан кўп. Уларнинг муаммоли дейилганлари Сўх, Шохимардон ва Қорасув районидаги Барак анклавлари.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz