Қирғизистон ва Ўзбекистон 1000 км га яқин чегара борасида келишиб олишди

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари хабар беришган. Бу пайтда президент Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга қиладиган сафарга тайёргарлик тўғрисида маълум бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, келишилган чегара ҳудудлари юзасидан битим имзоланади. Журналистлар билан бўлган учрашувда у Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга сафар қилиш ниятини эълон қилган.

«Биз Қирғизистон билан ҳамкорликнинг кўп соҳаларида муваффақиятга эришдик, хусусан, ўта нозик бўлган чегараларни демаркация ва делимитация қилиш масаласида ҳам. Бугунга келиб биз чегаранинг минг километрлик ҳудудини аниқлаштирдик ва бу ҳудудларнинг иккала томондан ҳам тан олинганини тарихга муҳрлаб қўйиш учун келишувни тайёрлаяпмиз», – дея келтиради Абдулазиз Комиловнинг сўзларини россиянинг «Независимая газета» нашри.

Қирғизистон ТИВдан хабар қилишларига қараганда, президент Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриляпти. Бу ҳақда ҚР ТИВ вакили Айимкан Кулукеева айтган. Унинг гапига кўра, тасдиқланган графикка асосан ишчи гуруҳларнинг чегара масалалари бўйича музокаралари давом этяпти.

Ўзбек-қирғиз чегарасининг умумий узунлиги 1378 км.ни ташкил этади, бундан 320 километр ҳали аниқлаштирилмаган, ҳаммаси бўлиб 58та мунозарали ҳудудлар мавжуд. Қирғизистон томони чегаранинг келишилган ҳудудлари бўйича битим имзолашни таклиф қилган, аммо Ўзбекистоннинг олдинги раҳбарияти бунга кўнмаган, дейди собиқ бош вазир ўринбосари Абдураҳмон Маматалиев. Президент Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг Ўзбекистон томони аввал имзоланган баённома ва келишувлардаги мунозарали ҳолатларни кўриб чиқишга рози бўлган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz