Қирғизистон тўғрисидаги қисқа метражли фильм National Geographic танловида ғолиб бўлди

«Қирғизистонда йўқолганлар» номли қисқа метражли фильм National Geographic Traveller UK 2017 танловида ғолиб бўлди. Бу тўғрисида фильмнинг режиссери ва оператори Тимур Тугалаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзган.

«Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат. Бунга ишониш қийин. Биз ғолиб чиқдик! Сизнинг ишончингиз учун раҳмат сизларга, менинг азиз ота-онам», – деб ёзади у.

Қирғизистонлик режиссёр ва италиялик блоггер Сари Ицци билан биргаликда суратга олган фильми National Geographic UK фототанловининг “Видео” тоифасида ғолиб чиқди.

Картина муаллифлари бир ҳафта давомида Сон-Кўл кўлида, Иссиқ кўл атрофида, Орто-Токой сув омбори яқинида суратга олиш ишларини амалга оширишди, одамлар билан учрашишди ва хушманзара табиатдан баҳраманд бўлишди. Икки дақиқали роликнинг монтажи уч ҳафта вақтни олди, ҳозир эса барча ҳоҳловчилар Қирғизистоннинг манзараларидан роҳатланиши мумкин, деб хабар қилинади National Geographic сайтида.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz