Қирғизистон-Тожикикистон чегарасида можаро содир бўлди

ҚР Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими 12 май куни Тожикистон МХДҚ Чегара қўшинларининг тўрт нафар ҳарбий хизматчиси автомашинада Қирғизистон ҳудуди ичкарисига тахминан 40-50 метр ичкарига кирганлигини хабар қилди.

Бунда, Боткен вилояти Лайлак тумани Сада аҳоли пунктидаги Тожикистоннинг чегара наряди ҚР ҳудуди ичкарисига киргач, чегарабўйи қишлоғида яшовчи баъзи одамларнинг ҳужжатларини текшира бошлади, бу эса қирғизистонликларнинг ғазабини келтирди.

«Даҳанаки тортишувдан кейин ҚР фуқаролари тожикистонлик ҳарбий хизматчилар автомобилининг калитини олиб қўйди, кичик жанжал келиб чиқди», – деб таъкидланади ҚР Чегара хизматининг хабарномасида. Идорада “Воқеа жойига дарҳол Қирғизистон чегара наряди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари етиб келди, низо бартараф этилди”, деб қўшимча қилишди​.

Кейинроқ ҚР ва ТР чегаралари вакилларининг учрашуви ўтказилди, бу учрашув давомида Тожикистон томони “Чегара наряди янги аскарлардан иборат бўлгани, жойни билмаслик туфайли улар ҚР ҳудудига адашиб киргани”ни хабар қилди​. «Тожикистон томони содир бўлган воқеа учун Қирғизистон томонидан узр сўради»​, – дейилади ҚР Чегара хизматининг хабарида.

Ҳозирги вақтда содир бўлган воқени тергов қилиш бошланди, Тожикистон ҳарбий хизматчиларининг автотранспортини эса кейинги муҳокама учун, Лайлак тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари олиб кетди. ҚР чегарачилари қирғиз-тожик давлат чегарасининг шу ҳудудидаги вазиятни назорат қилиб турибди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган