Қирғизистон собиқ бош вазири ўзига қўйилган айбловдан ҳайратга тушди (видео)

Собиқ бош вазир Сапар Исақов 29 май куни Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитасида сўроқ бериб чиқди, унга нисбатан Бишкек ИЭМни модернизация қилиш чоғида коррупция иши доирасида ҚР Жиноят кодексининг 303-моддаси 1-қисми (“коррупция”) бўйича айблов қўйилди.

Унинг сўзларига қараганда, қарор билан танишиб чиқишга улгурмади.

– Ғазабимнинг чегараси йўқ. Аввал бошдан айтганимдек, дастлаб Исақов номини танлаб олишди ва ижтимоий тармоқ ҳамда ОАВда тепкилай бошлашди. Натижада, улар бир одам атрофида нотўғри кайфият уйғотишди ва уни жиноятчига чиқариб қўйишди. Мени кечирасизлару, балки ҳиссиётга берилиб кетаётгандирман. Эндиликда, биз адвокат билан жипслашган ҳолда ишлаб, ўзимнинг айбсизлигимни исботлашим керак. Бир нарсани айтаман, бу тўлалигича аянчли ҳодиса​. Буларнинг ҳаммасидан ҳайратга тушдим, – деди собиқ бош вазир журналистларга.

Сапар Исақовнинг айтишича, ҳеч қачон Хитойнинг ТВЕА компанияси вакиллари билан учрашмаган, фақат Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонасининг расмий вакиллари билан учрашган экан.

Бундан аввал МҲДҚ Исақовга нисбатан шаҳардан чиқиб кетмаслик кўринишида эҳтиёт чораси кўрилганини маълум қилган эди.

Махсус хизматларнинг маълумотларига кўра, 2013 йилда у ҚР президенти девонинг раҳбари ўринбосари даражасида бўлган ташқи сиёсат бўлими мудири сифатида «Бишкек шаҳридаги ИЭМни модернизация» лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда ўзининг сиёсий ўрнидан фойдаланган ҳолда, бир гурух шахслар билан тил бириктирган вазиятда танлов асосида пудратчини танлашда хорижий компания манфатларига ён босган, бунинг натижасида давлат ва жамият манфаатларига катта миқдорда зарар етган.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган