Қирғизистон парламенти Алмазбек Атамбаевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди

Шундай қилиб, тергов органлари Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш ва сўроққа тутиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Бош прокуратура унинг ҳаракатларида коррупция, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ноқонуний бойиш аломатларини топган. Алмазбек Атамбаевнинг ўзи шаънига ёғдирилаётган айбловларни абсурд деб атади. Унинг фикрича, сиёсий рақибни бартараф этиш мақсадида расмийлар унинг шаънига айблов илгари суришмоқда.

20 июнь куни Жўқорғу Кенеш собиқ президент Алмазбек Атамбаевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи бўйича депутатлик комиссияси хулосасини қўллаб-қувватлади. 21 июнь куни ҳужжатлар Бош прокуратурага жўнатилган эди.

Назорат қилувчи орган депутатлар томонидан илгари сурилган олтита айбловнинг 5 тасига асос топган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган