Қирғизистон-Қозоғистон ўзаро 30 кунгача рўйхатга туриш мажбуриятини бекор қилди

Қирғизистон билан Қозоғистон 30 кунгача рўйхатга туриш мажбуриятини бекор килди. Бундай енгиллик икки ўлканинг фуқароларигагина берилди. Бу ҳакда ЖКнинг матбуот хизмати билдирди.

Парламент ратификациялаган хужжатга кўра, Қозоғистон худудида вақтинча юрган Қирғизистон фуқаролари, Қирғизистон ҳудудида вақтинча юрган қозоқ фуқаролари 30 кунгача яшаган жойидаги мухтор вакилликларда руйхатдан ўтиш мажбуриятидан халос килинади.

Мазкур протоколга 2016-йилнинг 17-октябрида Остона шаҳрида имзо қўйилган. Икки томонлама протоколни ратификация қилиш салбий ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, гендер тенгсизлиги, экологик, порахўрлик оқибатларига олиб келмайди.

Шу билан бирга давлат бюджетидан қўшимча молияни талаб қилмайди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz