Қирғизистон-Қозоғистон НЎПида назорат кучайтирилди

Қирғизистон Қозоғистон билан  чегара  назорати  кучайтирилган тартибга ўтди. Давлат чегара хизматидан бугун хабар қилишларича, бундай тадбир 10-октябр соат 20:00дан бошлаб  киритилди.

Бу вақтгача соат 18:00да қозоқ чегарачилари транспорт ва фуқароларнинг  ўтишини кучайтирилган тартибда текшира бошлаб, натижада ўтказиш бекатларида одамлар ва автомашиналар тўпланиб қолган. Бундай кўриниш ҳозир ҳам давом этмоқда.

Қирғизистоннинг чегара хизмати кучайтирилган тартиб  “президент сайлови муддатига” киритилганини, Қирғизистон томондан ҳеч қандай чеклов йуқлигини таъкидламокда.

Чегарада навбат кутганларнинг бир нечтаси  текширувни мураккаблашишини президент Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукуматини танқид қилгани билан боғламокда.

Эслатиб ўтсак, Президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда қозоқ ҳукуматини Қирғизистондаги сайловга аралашмокда деб танқид қилган.

Фото: ky.kloop.asia

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz