Қирғизистон-Қозоғистон фуқароларининг ўзаро ташрифи ҳақидаги келишув маъқулланди

Қирғизистон парламенти учинчи ўқишда Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларининг икки мамлакат ҳудудларида бўлиб туришлари тартиби тўғрисидаги Келишувни маъқуллади. Бу тўғрисида қирғиз парламентининг мутбуот хизматида хабар қилишди.

Ҳужжатга биноан, Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун давомида яшаш жойларидан мажбурий рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлишларига рухсат берилади. Аввал бу муддат 5 кун эди.

Ҳудди шу меъёр Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган қозоғистонликларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ҳужжат иккала мамлакат томонидан ички давлат процедуралари амалга оширилганидан кейин кучга киради. Ҳукуматлараро келишув Остона шаҳрида 2016 йилнинг 17 октябрида имзоланган эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz