Қирғизистон миллий валютасига 24 йил бўлди

Бугун Қирғизистон миллий валютасининг муомалага киргизилганига 24 йил бўлди. Қирғизистон 1993 йили 10 майда собиқ СССР таркибига кирган мамлакатлар ўртасида биринчи бўлиб ўз миллий вальютасига эга бўлган. Бундан кейинги даврларда сомнинг ҳимоя элементлари бир неча бор янгиланиб, кучайтирилган. Янги банкнотлар пайдо бўлган.

Валюта илк муомалага киргизилган вақтда энг қиммат банкнот 100 сом бўлган. 2000 йили эса 200, 500, 100 сомлик, 2010 йилдан бошлаб эса 5000 сомлик банкнот муомалага киргизилган. Кейинчалик муомалада 1,3,5, 10 сомлик тангалар пайдо бўлди.

Миллий валюта банкнотларида бастакор Абдилас Малдибаев (1 сом), балерина Бубусара Бейшеналиева (5 сом), илм ва маданият арбоби Қасим Тинистанов (10 сом), шоир Тўғолоқ Молдо (20 сом), тарихий арбоб Қурмонжон Датка (50 сом), Қирғизистон халқ шоири Тўқтогул Сатилганов (100 сом), шоир алиқул Осмонов (200 сом), шоир ва манасчи Саякбай Каралаев (500 сом), тарихий арбоб, ёзувчи Юсуф Болосоғуний, замонавий қирғиз актёри Суйменкул Чокморов (5000 сом)нинг портретлари жойлаштирилган.

2017 йилнинг февралида Қирғизистон Миллий банки сомнинг расмий рамзини – с, тасдиқлади.

 

 

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz