Қирғизистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб электрон паспортга ўтмоқда

Қирғизистон фуқаролари учун ички паспортларнинг электрон шаклдаги янги намунаси киритилди. Биометрик паспорт 14 кун ичида фойдаланишга чиқарилади ва декабрь ойига қадар фуқароларга бепул берилади. Электрон паспорт ичига фуқаролар шахсини тасдиқловчи 19 маълумот киргизилади. Мутахассисларнинг айтишича янги ID карт билан фуқаролар июнь ойидан бошлаб Қозоғистон ва Россияга чиқа олишади.

Янги паспорт олиш учун ишлатилаётган ҳозирги ID паспорт ва биометрик рўйхатдан ўтгани ҳақида маълумот керак бўлади.

Паспортларни алмаштириш ишлари 2017-йилнинг 1-майидан 31-декабригача бепул бериш режалаштирилмоқда. Шошилинч турда паспорт алмаштириш ёки паспортни йўқотган, яроқсиз бўлган ҳолларда пул тўланади.

Ҳужжатда фуқаронинг миллати, оилавий ҳолати ва яшаган ери ёзилмайди — бундай маълумотлар чипда сақланади. Чипда фуқаронинг биометрик маълумотлари ва электрондук-рақамли имзоси (ЭРИ) сақланади. Маълумотлар уч тилда – қирғизча, русча ва инглиз тилида бўлади.

Штрих-кодни янги русумдаги телефонлар, янги системалар орқали ўқиш мумкин.

Электрон паспортдан ўрин олган маълумотлар

Янги паспортда фуқароларнинг бир ердан бошқа ерга кўчиб, рўйхатдан ўтиш масаласидаги муаммо ҳам инобатга олинган. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизматининг етакчиси Жиргалбек Рисқулов “Ынтымак” мухбирига билдирган.

“Биласизлар, аввал рўйхатга олинган ери ўзгарса, паспортни ҳам алмаштириш мажбурияти бор эди. Атайлаб қилинганми, билмайман, лекин жуда ноқулай эди. Ҳозир фуқаролар бу паспортни ўн йил фойдаланади. Ўн йил ичида яшган еридан кўчса ёки оилавий аҳволи ўзгарса, шу маълумотларнинг ўзигина ўзгартирилидаи, паспортни алмаштиришга ҳожат йўқ”, – дейди Ж. Рисқулов.

Таҳлилчи Таалайбек Жумадилов эса электрон паспортга ўтишга хали тайёр эмасди, бундай катта лойиҳани ишга оширишдан аввал зарурий тизимни яратиш керак эди, деган фикрда.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбарияти эса мазкур паспортлар қирғизистонликларни бир қатор бюрократик тўсиқларга учрамаслигига ёрдам беради деб ҳисоблайди.

Қирғизистон электрон паспортга Марказий Осиёдаги ўлкаларнинг ичидан биринчилардан бўлиб ўтмоқда.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz