Қирғизистон ҚК Бош штабининг зобити бир ой Қозоғистонда ҳибсда бўлади

Аввалроқ қирғиз-қозоқ чегарасида ушланганлиги ҳақида хабар берилган, ҚР Қуролли кучлари бош штабининг подполковниги У.А. бир ойга қамоққа олинди.

ҚР ҚК бош штабида хабар қилишларича, қирғизистонлик ҳарбий хизматчига нисбатан эҳтиёт чорасини Қозоғистоннинг Қўрдай туман суди танлади. Суд ушланган шахсни тергов ҳаракатлари тугагунича ҳибсда сақлашга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бош штабнинг маълумотларига қараганда, подполковник 15 октябрь куни қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Ақ-Жол-автодорожный» НЎПда ушланган. Дастлабки маълумотларга қараганда, унинг ёнидан наркотик моддалар топилган. ҚР фуқаросини Қозоғистон чегарачилари ушлаган эди.

Подполковник КХШТ мамлакатларининг «Бузилмас қардошлик-2017» номли биргаликдаги машқларига бораётган эди.

ҚР Бош штаби бу воқеа юзасидан ўз терговини ўтказаяпти.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz