Қирғизистон билан Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭСини ҳамкорликда қуради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақда  5-сентябрда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан бир қатор хужжатларни имзолаганидан кейин эълон қилди.

“Алмазбек Шаршенович (Атамбаев) биронта ҳам ГЭС Ўзбекистоннинг иштирокисиз қурилмайди деди. Мен унга тўлиқ қўшиламан. Биз ҳар томонлама: маблағ, ресурс ва бошқа томондан тўлиқ ёрдамлашиб, Қамбар-Ота  ГЭСини бирга қурамиз. Чунки, у бизга керак”, – деб билдирди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг президенти томонидан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг ва Ўш-Андижон-Қашқар автомобил йўлининг қурилишини тезлаштириш бўйича келишилганини қўшимча қилди.

Мазкур ГЭСнинг қурилиши кўп йиллардан буён қирғиз-ўзбек алоқаларида баҳсли масала бўлган. Ўзбекистон ГЭСларни қуриш лойиҳалари халқаро экологик экспертизадан ўтказилиши кераклигини билдириб келган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган