Қирғиз-ўзбек чегарасида яна битта ўтиш пункти тўлиқ очилди

Қирғиз-ўзбек чегарасининг Жалолобод вилояти Ола-Буқа туманида жойлашган «Баймак-автойўли» Назорат-Ўтиш пункти тўлалигича фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод области бўйича вакилининг биринчи ўринбосари Мамасали Акматов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, 19 сентябрь куни ҚР ва ЎзР маҳаллий расмийлари иштирокида «Баймақ-автойўли» НЎП очилди ва ўз фаолиятини бошлади.

Бундан аввал, 16 сентябрь куни премьер-министр Сапар Исақов фармойишига биноан «Баймақ-автойўли» соддалаштирилган тартибда иш бошлаган эди. Аммо ўзбек томонинг илтимосига кўра техник таъмирлаш туфайли НЎП вақтинча беркитилганди.

Эслатиб ўтамиз, 5-6 сентябрь кунлари ЎзР президенти Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бишкекда бўлди. Ташриф доирасида ҚР ва ЎзР ўртасида қирғиз-ўзбек чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланди.

2017 йилнинг 6 сентябрь куни ҚРнинг Ўш областидаги “Дўстлик-автойўли” назорат-ўтиш пункти туну-кун фаолият юрита бошлади. ҚР ва ЎзР ўртасида 14 та НЎП мавжуд бўлиб, уларнинг 11 таси автомобил йўлларида, қолган учтаси темирйўлда фаолият кўрсатади. Қирғизистонда 2010 йилнинг апрель ва июнь ҳодисаларидан сўнг ЎзР ҳукумати қирғизистонликларнинг Ўзбекистонга кириши фақат таклифнома ёки телеграмма асосида амали ошиши ҳақида қарор қабул қилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган