FB Twitter YouTube Одноклассники

«Интерфакс»: Петербургдаги терактни ҳудкуш амалга оширган

«Интерфакс» агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага ҳавола қилиб хабар беришича, Петербургдаги терактнини ҳудкуш амалга оширган. Гумондорнинг шахси аниқланган. «Дастлабки маълумотларга кўра, бу 23-яшар Марказий Осиёлик», — дея келтиради «Интерфакс» манбанинг сўзларини.

Миллий антитеррор қўмитасининг сўнги маълумотига қараганда, Санкт-Петербург метросидаги 3 апрель кунги портлашда 11 одам ҳалок бўлган. 45 киши «жабрланганлар» рўйхатида. Тергов қўмитаси жиноий иш очган.

Оқ Уй Санкт-Петербургдаги терактни қоралаб, метродаги қурбонлар муносабати билан Россияга ҳамдардлик изҳор қилган. Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп петербург метросида содир этилган ҳужумни «даҳшатли» дея таърифлаган. Ғарб давлатлари ва сиёсий арбоблар бу воқеа муносабати билан Россияга ҳамдардлик билдиришган.

http://

Петербург метросидаги портлаш кундузи маҳаллий вақт билан тахминан соат учларда, «Технологический институт» ва «Сенная площадь» станциялари ўртасидаги поезднинг вагонида содир этилган. Кейинчалик «Площадь Восстания» станциясида ҳам яна бир портлаш ускунаси топилган ва зарарсизлантирилган. Бу вақтда Россия президенти Владимир Путин Белоруссия президенти Александр Лукашенко билан Петербург ташқарисида музокаралар олиб бораётган эди.

Санкт-Петербургда 4 апрель мотам куни деб эълон қилинди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz