Имконияти чекланганларнинг ойлик маошлари озайиши мумкин.

“Қирғиз кўзи ожиз ва кар ва соқовлар жамияти”нинг жанубий ҳудуд саноат ишхонасида меҳнат қилаётган имконияти чекланганларнинг ойлик маошлари озайиши мумкин. Чунки йил сайин жихоз, махсус ишчи кийимларига буюртмалар озаймоқда.

Бу ҳақда саноат ишхонасининг раҳбари  Турдумамат Эргешов билдирди.

“Ўтган йили  15 миллион сомлик  буюртмалар тайёрланган. Жорий йилда 13 миллионга етади. Бундай кетаверса ишхонада меҳнат қилаётганларнинг ойлик маошлари озайиб кетади. Чунки ишчилар мебель, кийим -кечакларни  буюртма бўлгандагина тайёрлашади”, -деди Турдумамат Эргешов.

2009-йили ҳукумат давлат ғазнасидан молиялаштирилган корхона ишхоналар зарурий буюмларни “Қирғиз кўзи ожизлар ва кар совоқлар жамияти”дан олсин деган қарор қабул қилган. Мақсади имконияти чекланганларнинг турмуш тирикчилигини яхшилаш, иш билан таъминлаш эди.

Ишхона раҳбарияти мазкур қарорнинг бажарилмаётгани бўйича  президентгача мурожаат қиладиган бўлмоқда. Айни дамда саноат корхонасида қулоғи ҳамда кўзи ногиронлар 30 нафарга етади.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган