ИИМ: комендант соати вақтида тартиб бузганлар огоҳлантирилди

Мамлакат ҳудудидаги фавқулодда ҳолат киритилган Бишкек шаҳри, Ўш областининг Новқат, Қорасув районлари, Ўш шаҳри, Жалолобод областининг Сузоқ райони ҳамда Жалолобод шаҳар ҳудудларида комендант соати вақтида тартибни бузганлар қайд этилди.

ИИМнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, республика бўйича комендант соати талаблари ва огоҳлантиришларига қарамасдан унга риоя қилмагани учун ички ишлар органларининг бўлимларига  320 киши олиб борилиб, 9та автомашина тўхтатилди.

  • Бишкек шаҳри бўйича  – 193,
  • Ўш шаҳрида  – 25,
  • Жалолобод шаҳрида – 10,
  • Сузоқ райони бўйича – 26,
  • Новқат районида – 1,
  • Қорасув районида  – 55.

Уларнинг ҳаммасига комендант соати талаблари ҳамда қоидаларини бузгани тўғрисида тушунтиришлар берилиб, иккинча маротаба  қайтармасликларини огоҳлантиришди. Қўлга олинганларни комендант соати тугаши билан қўйиб юборишди.

“Фавқулодда ҳолат тўғрисида” Қирғизистон Республикаси Конституцияси қонунининг  28-моддасига биноан, тартибни бузган фуқаролар милиция ёки ҳарбий патрул томонидан  комендант соат охиригача ушлаб турилади. Агар ёнида шахсини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаса уч суткагача қамалишини яна бир маротаба огоҳлантирамиз”, – дейилган хабарда.

ИИМ фуқароларга мурожаат қилган ҳолда огоҳлантиради:

  • Фавқулодда ҳолат бўйича қонун талабаларини бузмаслик ва зарурат туғилмаганда уйдан чиқмаслик.
  • Ижтимоий тармоқлар орқали ёлғон хабарларни тарқатмасликка чақиради.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган