FB Twitter YouTube Одноклассники

Идиш «ювар» енот миллионлаган томошабин тўплади

Олмотадаги уйлардан бирига кириб олган бегона енот, идиш-товоқларни юваяётгани акс эттирилган видео ролик Youtube порталида Марказий Осиё давлатларида “вирус”га айланди.Кейинчалик бутун дунёга ёйилган видеони 43 та хорижнинг машҳур телеканаллари ҳам намойиш этди.

«Очиқ Осиё» сайти берган маълумотга кўра кейинчалик мазкур видео ролик Қозоғистондаги банклардан бири ўз сайтидаги идиш ювувчи машиналарни сотиб олиш имкониятини шу тариқа реклама қилган. Роликни тасвирга олиш учун 2000 доллар сарфланган, рекламадан кейинги даромад эса 2,5 миллион доллардан ошган.

Идиш ювувчи енотни бир ой мобайнида 100 миллионга яқин киши томоша қилган.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz