HRW Қирғизистондаги ОАВ билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганидан хавотирга тушди

Human Rights Watch Қирғизистондаги ОАВ билан боғлиқ вазият ёмонлашиб бораётганидан ташвишга тушмоқда. Бу ҳақда «Хьюман Райтс Уотч» (Human Rights Watch)нинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Мира Риттманн (Mihra Rittmann) баёнот берди.

Ўзининг интервьюсида у туман суди қарорига кўра “Сентябрь” телеканали фаолиятининг тўхталиши ва ОАВга нисбатан кўп миллионли даъво аризаларни изоҳлади:

– Мен, “Сентябрь” телеканалига нисбатан искнинг кўриб чиқилиши процессуаль меъёрларнинг бузилиши билан, яъни олдиндан кўрилган тайёргарликлар билан амалга оширилганини тушундим. Human Rights Watch мамлакатда ОАВ билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганидан ташвишга тушмоқда. Қирғизистон ҳар қандай вазиятда ва айниқса сайловолди даврида ОАВ эркинликларини ҳурмат қилиши керак. Қирғизистон расмийлари – уларнинг маъсуллиги ҳақида гапирадиган бўлсак, улар сўз эркинликлар ҳуқуқларнини кафолатлашлари, ўз фикрларини эркин ифодалашлари учун имконият яратишлари керак. Бу судлашишни эмас, балки уларни ҳимоя қилишни англатади.

Бишкек шаҳридаги Биринчи май туман суди 22 август куни “Сентябрь” рақамли теле ва радиоэшиттиришлар телеканали фаолиятини ҚР ҳудудларида тақиқлаган ва унинг дастурларини интернет фойдаланувчилари учун чеклаган эди. Суднинг бу қарорига Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси собиқ бошлиғи Абдилда Қапаровнинг Жалолободдаги муқобил “Сентябрь” телеканалидаги интервьюси сабаб бўлди. Унинг интервьюси “экстремистик рухдаги материал” сифатида тан олинди.

Ўтган ҳафта, 17 август куни Бишкек шаҳар суди ҚР Бош прокуратураси даъвоси асосида Октябр туман судининг «ПроМедиа» жамғармаси, хуқуқий «Адилет» клиникаси директори Чолпон Джакупова, ҳамда Zanoza.kg таъсисчилари Наринбек Идинов ва Дина Масловаларга нисбатан чиқарган ҳукмини ўз кучида қолдирди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган