“Хиёнаткор аёллар ороли” ҳақида эшитганмисиз?

Туркиянинг Анталия шаҳри яқинида кичик бир орол бор, у бир вақтнинг ўзида учта номга эга ва бу уч исмдан бири энг афсонавий, энг ғаройиб — “Хиёнаткор аёллар ороли” деб ҳисобланади.

Айтишларича, турк эркаклари ўзларининг бевафо хотинларини шу оролга сургун қилишган. Энг даҳшати эса бу қарорга келиш учун кичик бир шубҳанинг ўзигина етарли бўлган. Маълум қилинишича, ўша пайтдаги Туркия қонунларига кўра, ажрашиш мумкин бўлмаган. Шу боис хотинларидан чарчаган эркаклар ҳам шу баҳобадан фойдаланган ҳолда улардан қутулишга ҳаракат қилишган экан.

Агар аёл у ердан қайтиб кела олса, вафодорлиги, акс ҳолда эса хиёнаткорлиги тасдиқланган. Гап шундаки, орол атрофида тез-тез пўртаналар содир бўлиб турганлиги боис ҳеч бир аёл уйига қайта олмаган. Бу эса “шубҳа”ларнинг ростлигини исботлаган, дейди “esoreiter.ru”.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган