Хитойдан Қирғизистонга 40 нафар талаба олиб келинди

Хитойдан яна 40 нафар Қирғизистон фуқароси келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 Улар Қозоғистон томонининг қўллаб-қувватлаши билан «Пекин-Олмаота» рейсида келишди. Келган ҳамма қирғизистонликлар Урумчида таҳсил оладиган талабалардир. Улар ХХР билан чегаралар ёпилгани ва самолёт парвозлари бекор қилингани боис аввал харид қилинган чипталар билан кела олишмаётган эди.

Соғлиқни сақлаш министрлиги маълумотига қараганда келганларнинг барчаси карантинга жойлаштирилди. Уларнинг ҳаммасининг аҳволи яхши.

«Келган фуқароларнинг ҳаммаси коронавирус инфекцияси бўйича текширувдан ўтказилади. Карантин вақтида келган шахслар билан фақат тиббиёт ходимларигина мулоқотда бўладилар», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Айни дамда Қирғизистонда коронавирус ҳолатлари аниқланмади. Барча НЎПлар, Бишкек ва Ўшдаги аэропортларда санитар назорат ўрнатилган. Хитой билан чегарадаги Назорат ўтиш пунктлари вақтинча ёпилган, ҳаво қатнови тўхтатилди.

Жахонда коронавируснинг янги тури 50 та мамлакатга тарқалди, 1300 дан ортиқ киши унинг қурбонига айланди. Умумий ҳисобда 45 мингдан ортиқ киши вирусга чалинди. Вирусни юқтирган ва вафот этганларнинг катта қисми асосан Хитойнинг Хубэй вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролардир.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган