Хитой Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Коронавирус касаллигини олдини олиш мақсадида Хитой Халқ республикаси инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Қўшни давлатнинг инсонпарварлик ёрдамини кеча, 25-мартда “Тўруғарт” чегара назорат пунктида Ҳукуматнинг Норин областидаги мухтор вакили Эмилбек Алимкулов қабул қилди.

Инсонпарварлик ёрдамини Хитой Халқ Республикасининг Қизилсув қирғиз автоном областининг губернатор ўринбосари Ван Шин Ганг топшириб, Қирғизистон аҳолиси мазкур касалликни тезроқ енгишларини тилади.

Хитой Халқ Республикасининг 10 минг дона шифокорлар учун респиратор ниқоб, 100 минг дона бир марта фойдаланувчи ниқоб, шу билан бирга 1000 дона ҳимоя кийими топширилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган