Хитой Қирғизистонга COVID-19 дигностикаси учун 21 мингта экспресс-тест берди

Хитой хукумати Қирғизистонга COVID-19 тезкор диагностикаси учун 21 мингта реагент топширди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

Таъкидланишича, экспресс-тестлар 20 дақиқада коронавирус бор ёки йўқлигини аниқлайди. Агар ижобий серологик реакция бўлса у ҳолда ПЦР-анализи ўтказилади.

3-апрел ҳолатига кўра, Қирғизистонда 130 кишида коронавирус аниқланган.

Хабарларга кўра, президент Сооронбай Жээнбеков Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш номига мактуб юборган.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, Жээнбеков коронавирус инфекциясига қарши курашни молиялаштириш учун 2 миллиард долларга тенг глобал режани ишга тушириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасидаги БМТ бош котибининг ташаббусини ва унинг БМТга аъзо мамлакатларга даъватини қўллаб-қувватлаган.

Таъкидланишича, Сооронбай Жээнбеков эпидемияга қарши курашда қирғиз томони кўраётган чоралар ҳамда коронавирусга қарши курашда республика тўқнаш келаётган мураккабликлар ҳақида маълумот берган.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш 25-март куни баёнот бериб қашшоқ мамлакатларга ёрдам кўрсатиш мақсадида 2 миллиард долларлик гуманитар ҳаракатлар глобаль режаси ишга туширилаётгани ҳақида маълумот берган эди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган