Хитой Бишкекда ўтган ШҲТ мажлиси ҳаражатларини қоплайди

ХХР ҳукумати Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Кенгашининг мажлисини ташкиллаштириш учун сарфланган ҳаражатларга 6 миллион 760 минг доллар ажратади.

ҚР иқтисодиёт вазирлигининг маълумотига кўра, Хитой ва Қирғизистон ўртасида тегишли алмашув хатлари имзоланган. Ажратиладиган сумма ҳаражатларнинг қайси қисми қопланиши очиқланмаяпти.

ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Кенгашининг мажлиси 14 июнь куни Бишкекда бўлиб ўтган. Унинг якуни бўйича Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг Бишкек декларацияси қабул қилинди. Бундан ташқари, саммит қатнашчилари томонидан 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Ташкилотда ҳозирги даврдаги раислик навбати Россияга ўтди. ШҲТ давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси 2020 йили РФда бўлиб ўтади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган