Гемофилия ирсий касаллигига чалинганлар сони бўйича Ўш области биринчи ўринда

Гемофилия касаллиги бўйича Ўш области ўлкада биринчи ўринда туради. Қирғизистонда мазкур касаллик билан умумий 350 одам жабрланса, унинг 180нини областдагилар ташкил қилади.

Ўш област касалхонасига ой сайин гемофилия билан оғриган  15-20 бемор оғир аҳволда тушади. Мана  шундай вақтларда энг зарур бўлган  8-9-қон фактори гемоталогия бўлимида йўқ бўлиб қолади.

“Чунки мазкур дори чет давлатдан келтирилганидан нарҳи қиммат бўлиб, давлат тўлиқ таъминлаб бера олмайди. Бундай вазиятларда шифокорлар қондан олинган плазмадан фойдаланишади”,- дейди Ўш вилоят касалхонасининг гемотология бўлими бошлиғи Бактигул Айсариева.

Гемофилия билан оғриганларнинг  99%и дори дармонлар томонидан қийналишади. Бир ўсмир учун давлат томонидан йилига 6500 фактор ажратилса, ўртача хисобда  24 мингача етади. Агар беморнинг аҳволи оғирлашса, ундан ҳам кўп сарфланиши мумкин.

“Гемофилия бола билан   бир умр бирга бўладиган  касаллик. Фақат ўз вақтида қон фактори олиб турса, ҳаётига ҳавф туғилмайди”,- дейди гемотолог Жаркинай Омурзакова.

Қон факторининг танқислигини бартараф қилиш, беморларга муносабатлар тўғрисида батафсил маълумот бериш учун  Ўш шаҳрида республика бўйича илк  гемофилия мактаби очилди. Бу ерда беморлар учун қўшимча  фактор ва маслаҳатлар берилади.

Ўлка ҳудудларидан Ўш шаҳрини танлаб олинишининг ўзига яраша сабаби бор. Чунки област  гемофилия касаллиги бўйича  республикада биринчи ўринда туради

“Гемофилия мактабида биргина маслаҳатнинг ўзи берилмайди. Беморлар учун зарур бўлган  8-9-факторнинг қўшимча заҳираси ҳам ғамланган бўлади. У биргина оғир вазиятга тушганларга берилади. Қиммат дори билан таъминлашга  Гемофилия жамоат бирлашмасининг мутахассислари ёрдам бермоқда”,– деди  Гемофилия жамоат бирлашмасининг вице-президенти Нурбек Орозалиев.

Гемофилия инсон қонидаги уютувчи хоссани ушлаб турган  8-9-факторнинг етишмаслигидан пайдо бўлади. Бу ирсий касалликлар қаторига киради. Унинг асоси аёллардагина сақланади. Касаллик онадан қизга эмас, фақат ўғилларгагина ўтади. Ҳозирда республика бўйича мазкур касаллик билан  350 бемор рўйхатга олинган бўлса, уларнинг 50% ёш болаларни ташкил қилади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz