Футбол: Қирғизистон Монголияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

Монголияда бўлиб ўтган футбол бўйича мусобақада Қирғизистон терма жамоаси  Монголияни 2-1 ҳисобида мағлуб этди.

Дастлабки голни 13-дақиқада Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Гулжигит Аликулов киритди.

Таъкидлаб ўтсак, мазкур ўйин 2022-йили бўладиган Жаҳон биринчилигига ва 2023-йили ташкил этиладиган Осиё кубогига танлов тури асносида бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон терма жамоаси F гуруҳига тушган. Мазкур гуруҳда Тожикистон, Монголия, Мьянма ва Япония жамоалари бор.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган