ФХХ: Петербургдаги теракт ташкилотчисининг акаси қўлга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Санкт-Петербург метросидаги терактни ташкиллаштиришда гумон қилинаётган Аброр Азимовнинг акаси Акром Азимовни Москвада қўлга олингани ҳақида 19 апрель куни расман билдирган.

Расмий маълумотда метрода юз берган террор харакатининг ташкилотчиси қатори тергов қилинаётган Аброр Азимовнинг акаси 1988 йилда туғилган Акром Азимов қўлга олингани ёзилган. ФХХнинг билдирувига кўра Акром Азимов террорчилик ҳаракатини уюштиришга керак бўлган маблағни жўнатиш, халқаро террор ташкилотларининг вакиллари билан алоқа ўрнатишда ёрдам берган.

Акром Азимовни қўлга олиниши акс этган видео ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

http://

“Озодлик” радиосида эса бугун, 20 апрелда Азимовларнинг яқинлари берган маълумот асосида  Акром Азимов Ўшда жарроҳлик амалиётидан ўтгани ва у операция қилинган куннинг эртасига оғир авҳолда қўлга олиниб, Россияга депортация қилингани ҳақида маълумот тарқатган.

Московский посёлкасида тергов қилинаётган Аброр Азимов эса теракт ташкилотчиси сифатида айбланиб, давлат адвокати Армен Задоян унинг ҳимоясидаги киши ўз айбини тўлиқ тан олганини айтган эди. Аброр Азимов эса Петербургдаги террор ҳужумининг уюштирувчиси бўлмаганини билдирди. У ўзи айбсиз деб атамаган, фақатгина террор ташкилотчиси эмаслигини, ўзининг террор ҳужумга ёрдам бераётганини англамаганини айтган.

«Қамоққа олинганимдан норози эмасман. Портлашда мени иштироким бор, бироқ бевосита эмас. Мен террор ҳаракатига ёрдам бераётганимни билмаганман. Менга буйруқ берилди, мен шуни бажардим», — деган у судда.

“Озодлик” радиосининг берган маълумотига кўра унга ўзининг нима иш қилганини тушунтиришига судья ва терговчи йўл қўймаган. «Биз сизни ҳозир сўроқ қилмаяпмиз», — деб судья Азимовнинг сўзини бўлиб қўйган.

Шундан сўнг суд Азимовни тергов битгунча 3-июнгача қамоқда қолдирган.

Азимов 17-апрелда Подмосковьенинг Одинцово районида қўлга олинган. Унинг ёнидан ўқланган Макаров тўппончаси ва бир нечта чўнтак телефони билан сим-карта солинган елим халта топилган.

3 апрель куни Петербург метроси вагонида содир этилган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 50ка яқин одам яраланган. Терговда аниқланишича, портлашни асли қирғизистонлик 22-яшар Россия фуқароси, террорист-худкуш Акбаржон Жалилов амалга оширган. Аброр Азимов эса Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўра терак ташкилотчиси бўлган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz