Facebook эгаси Марк Цукерберг Европарламентда чиқиш қилди

Сешанба куни Фейсбук хўжайни Марк Цукерберг Европарламентда чиқиш қилди.

Депутатлар билан учрашув Cambridge Analytica фирмаси орқали фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ошкор қилинишга бағишланди – сайловчиларнинг истагини ўрганган бу компания улардан 2016 йилги АҚШда бўлиб ўтган сайловолди кампаниясида фойдаланган.

Цукербергдан ижтимоий тармоқлар бозорида Фейсбукнинг монополияси, шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда Америка ва Европа қонунларининг ўзаро мувоффиқлиги, фикрлар эркинлиги, ижтимоий тармоқ эгасининг бир фойдаланувчининг иккинчи фойдаланувчи фойдасига бўлган суиистеъмоли учун жавобгарлиги ҳақида сўрашди.

Бундан аввал Цукерберг шу йил Вашингтондаги Капитолий тепалигида чиқиш қилган эди. АҚШ қонун чиқарувчилари олдида чиқиш қилгани каби Цукерберг Европа парламени вакиллари олдида чиқиш қилар экан ўз компаниясининг фойдаланувчилар хавфсизлиги соҳасида йўл қўйган хатосини тан олди ва ўз командаси вазиятни яхшилаш борасида амалга ошираётган ишлар ҳақида гапириб берди.

Сешанба куни, Европарламентдаги мазкур чиқиш фонида бозорда «Фейсбук» компаниясининг акциялари қисман тушиб кетгани кузатилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган