ФҲМ: Бир кунда саккиз марта зилзила бўлди

Кеча, 5 май куни Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегара ҳудудида 8 карра зилзила рўйхатга олинди. Унинг маркази Тожикистон ҳудудида бўлган.

Зилзила кучи Тожикистон ҳамда Қирғизистон Республикасининг чегара ҳудудида 3-6 баллга етган. Ўш областининг Чон-Алай районининг Карамик, Кара-Тейит ва Алга қишлоқларида  6 баллгача, Баткен областида 4-4,5 баллга, Ўш шаҳрида 3 баллга қадар сезилган.

Чон-Алай районида 357 уй авария ҳолатига келиб, 300 хўжалик чодирларга жойлаштирилди.

Жами 959 уй текширилиб, 106 уй 1-категорияга (назоартга олинади, яшаш мумкин), 201 уй 2чи, 295 уй 3-категорияга (таъмирланиши керек, яшаш мумкин) деб топилган бўлса,  353 уй 4-категорияга, 4 уй 5-категорияга киргизилиб, ҳавфли аҳволда, яшашга мумкин эмас деб топилган. Текшириш ишлари давом этмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz