Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкцияларни ярим йилга чўзди

Европа Иттифоқи Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига зарар етказилишига сабаб бўлган бир қатор жисмоний шахс ва ташкилотларга нисбатан 2014 йилда киритган санкцияларининг амал қилиш муддатини яна олти ойга чўздирди.

Европа Иттифоқи сайтидаги хабарга кўра, рўйхат ундан иккита ҳалок бўлган одамни чиқариб ташлаш ҳисобига қисқарган. Янги рўйхатда 2016 йилда ҳалок бўлган Моторола номи билан машҳур бўлган айримчиларнинг дала командири Арсен Павлов ва ўзини-ўзи эълон қилган “Луганск халқ республикаси” ҳукуматининг собиқ раҳбари Геннадий Ципкаловлар йўқ. Қисқартирилган рўйхатда 150 та жисмоний шахс ва 37 та ташкилот бор.

2014 йилда Европа Иттифоқи Қрим аннексия қилинганидан ва Донбассдаги можаро бошланганидан кейин Россияга нисбатан индивидуал ва иқтисодий санкцияларни киритган эди. Санкция остида бўлган шахсларга Европа Иттифоқи мамлакатларига чиқиш ман этилган, уларнинг европа банкларидаги активлари эса музлатиб қўйилган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz