Евроиттифоқ Қирғизистон ижтимоий муҳофаза секторига 5 млн евродан кўп ажратди

Европа Иттифоқи Қирғизистон хукуматининг Ғазначилик ҳисобига 5 млн 750 минг евро миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда Евриттифоқнинг ҚРдаги ваколатхонаси маълум қилди.

Таъкидланишича, бу маблағлар ижтимоий муҳофаза секторини қўллаб-қувватлашга ажратилган. Бу ижтимоий муҳофаза соҳасини ислоҳ қилиш борасида хукуматга кўрсатилаётган дастур доирасидаги учинчи ва сўнги тўловдир.

2016-йилдан бери грант маблағлари асосида ажратилган умумий маблағ 16,5 млн еврони ташкил қилади. Бу дастур ЕИнинг 2014-2020-йилларга мўлжалланган – умумий бюджети 174 миллион евролик дастур доирасида амалга оширилмоқда.

Евроиттифоқ ваколатхонасининг маълум қилишича, ижтимоий муҳофаза секторини қўллаб қувватлаш натижасида Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг аҳолининг муҳтож қатламларига хизмат кўрсатадиган нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлари яхшиланди, болалар учун патранаж хизматлари ривожлана бошлади, интернат кўринишидаги болалар муассасаларида ислоҳатлар олиб борилмоқда, ижтимоий муҳофаза ходимларнинг касбий малакаси ривожланмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган