Евроиттифоқда мухокамаларга сабаб бўлган Туркия

Туркия аввалгидек ЕИ таркибига номзод. Бундай хабарни Европа иттифоқининг Олий вакили Федерика Могерини билдирди.

Евроиттифоқ хамда Туркия ўртасидаги ишлар тобора мураккаблашиб бормоқда. Муаммолар орасида инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинлигига боғлиқ масалалар ҳам йўқ эмас. Аммо ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Демак Туркия аввалгидек Евроиттифоқ таркибига номзод.

Могерининг бундай баёнот беришига Германия телеканаллари орқали кўрсатилаётган сайлов олди дебатлари сабаб бўлди.

Ўтган дам олиш кунлари Ангела Меркел билан рақиби Мартин Шулс ЕИда Туркия учун ўрин йўқ деб айтишган эди.

Евроиттифоқ билан Туркия муносабатлари ўтган йили Анқарадаги давлат инқилоби ҳаракатидан кейин сустлашиб кетди.

Тартибсизликларни чиқаришда иштироки бор деган шубҳа билан Турк ҳукумати минглаб давлат хизматчиларини ҳибсга олган. Шунинг учун Брюссел Анқарани инсон ҳуқуқларини бузганликда айбламоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган