Эртага Ўшнинг баъзи кўчалари ёпилади

19-20-апрель кунлари Ўш шаҳридаги баъзи кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБнинг матбуот хизмати котиби Замир Сидиков билдирди.

Унинг таъкидлашича, “Ўш — Турк дунёсининг маданий маркази” халқаро тадбирида, йўл тирбандлигини олдини олиш ҳамда ҳавфсизлик учун маданий тадбир нишонланадиган жойларга яқин жойлашган айрим кўчалар вақтинча ёпилади.

Бу кунларда Қурмонжон-Дотҳо -Совет, Ленин-Нурматов кўчалари, Қурмонжон-Дотҳо,  Ленин-Баялинов кўчасигача ва шаҳардаги Сой-Бўйи кўчаси (Оқбура дарёсининг чап тарафи) ёпилади.

Мазкур йўл кесилишларида йўл ҳаракати ҳавфсизилигини таъминлаш бўлимининг ходимлари йўналишни кўрсатиб, хизматда бўлишади. Ўш ШИИБ фуқароларни ноқулай вазиятларни тўғри қабул қилишларни сўрайди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган