Эртадан вақтинча ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомашина бошқарганларга жарима солинади ВИДЕО

15-феврадан бошлаб вақтинча ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳаракатланганларга жарималар солинади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизмати маълум қилди.

Мазкур хизмат вақтинча гувоҳномаларни янгисига алмаштириш кераклигини эслатишмоқда. Бироқ ҳайдовчилар айтилган муддатгача улгурмаймиз дейишмоқда.

Айни пайтда гувоҳнома олиш учун навбатдан турганоар сони кўп. Ўш области бўйича 6 мингдан ортиқ вақтинча ҳайдовчилик гувоҳномаси билан юрганлар бор. Янги гувоҳнома ўтган йилнинг декабрь ойида бошлаб берила бошлаган. Икки ойда 6 мингдан ортиқ ҳайдовчиларнинг 60 фоизи вақтинча берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштирган.

(Мавзуга оид лавҳани 4:57 дақиқадан бошлаб, 8:30 дақиқагача кўришингиз мумкин)

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган